АТБ “Универсал банк” акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 24 июнь куни соат 12:00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида ўтказилишини маълум қилади.

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

Акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк”

акциядорлари диққатига!

 

АТБ “Универсал банк” акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 24 июнь куни соат 12:00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1.          Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2.          Банкнинг Саноқ комиссияси аъзолари шахсий таркибини тасдиқлаш.

3.          Банк Кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4.          Банк Бошқарувининг 2020 йил якунлари ҳамда банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5.          Банкнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

6.          Банк ташқи аудиторининг 2020 йил якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

7.          Банк Тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

8.          Банкнинг миноритар акциядорлари қўмитаси ҳисоботини тасдиқлаш.

9.          Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

10.      Банкнинг 2020 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш.

11.      Тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

12.      Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

13.      Банк Кузатув кенгаши таркибини сайлаш.

14.      Банк Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

15.      Банк Кузатув кенгаши аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларини қоплаш.

16.      Банк Кузатув кенгаши томонидан тайинланган банк Бошқарув раисини тасдиқлаш.

17.      Банкнинг миноритар акциядорлари қўмитаси аъзоларини сайлаш.

18.      “АТБ “Универсал банк”нинг 2021-2023 йиллар учун ривожланиш Стратегияси”ни тасдиқлаш.

19.      Банк томонидан ҳомийлик ёки беғараз ёрдам кўрсатиш шартларини белгилаш ҳамда ушбу масалалар юзасидан қарор қабул қилиш ҳуқуқини банк Кузатув кенгашига бериш.

20.      Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш.

 

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун банк акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2021 йил 27 май.

 Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2021 йил 18 июнь.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига доир материаллар билан қуйидаги манзилда танишиб чиқиш мумкин: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчаси.

 

Йиғилишда қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш вақти: 2021 йил 24 июнь, соат 11:00 дан 11:55 гача.

 

Акциядорлардан йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорлар вакилларидан эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Маълумот учун телефон: (+99878) 229-82-29 ички рақам 1073.

Ҳурмат билан,

Банк Кузатув кенгаши ва Бошқаруви.


+998 (71) 200-11-10

Call center