• Internet-banking
  • Бошқарув Раисининг виртуал қабулхонаси.
Tеndеr va e’lonlar

 

№10/275-2398

«29» октябрь 2016 йил

                                            ХАТБ “Универсал банк” акциядорларига
   

ХУСУСИЙ АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИ “УНИВЕРСАЛ БАНК” АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАР

 

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Банк Уставига асосан Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчасида жойлашган (электрон почта манзили – info@universalbank.uz, treasury@universalbank.uz) Хусусий акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк” Сизга 2016 йил 14 ноябрь куни соат 12-00 да Қўқон шаҳар Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар беради.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш учун банк акциядорлари реестри 2016 йил 26 октябрь ҳолатига тузилган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга банк акциядорлари реестри 2016 йил 8 ноябрь ҳолатига тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги масала киритилган:

 

  1. Банк Кенгаши таркибини сайлаш.

Йиғилиш қатнашчилари 2016 йил 14 ноябрь куни соат 11-00 дан 11-55 гача рўйхатга олинади. Акциядорлар ҳамда уларнинг вакиллари йиғилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида қатнашади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотлар билан Қўқон шаҳар Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида танишишингиз мумкин. Маълумот учун Банкнинг Ғазначилик, қимматли қоғозлар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар департаментига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон: (0-373) 229 – 82 – 29, ички рақам 1073.

 

Ҳурмат билан,

 

Бошқарув Раиси                                                                                          Тўракулов З.К.

 

 

 

 

ХУСУСИЙ АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИ “УНИВЕРСАЛ БАНК” АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАР.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя килиш тугрисида”ги Қонуни ва Банк Уставига асосан Қуқон шахар, Шохрухобод кўчасида жойлашган (электрон почта манзили – info@universalbank.uz. treasury@universalbank.uz) Хусусий акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк” Сизга 2017 йил 14 февраль куни соат 12-00 да Қуқон шахар Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилиши ўтказилиши туғрисида хабар беради.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини ўтказиш туғрисида хабар қилиш учун банк акциядорлари реестри 2017 йил 27 январь холатига тузилган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишида иштирок этиш хуқуқига эга банк акциядорлари реестри 2017 йил 8 февраль холатига тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилиши кун тартибига куйидаги масалалар

киритилган:

  1. Акциядорларнинг умумий йигилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  3. Эълон қилинган акциялар сонини ошириш.

Банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

  1. “Акциядорларнинг умумий йигилиши тугрисида” ва “Банк кенгаши тугрисида”ги низомларни тасдиклаш.

Йигилиш қатнашчилари 2017 йил 14 февраль куни соат 11-00 дан 11-55 гача руйхатга олинади. Акциядорлар хамда уларнинг вакиллари йигилишда шахсни тасдиқловчи хужжат ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида катнашади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотлар билан Қуқон шахар Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида танишишингиз мумкин. Маълумот учун Банкнинг Ғазначилик, қимматли коғозлар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар департаментига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон: (0-373) 229 – 82 – 29, ички ракам 1073.

Ҳурмат билан,

 

Бошқарув Раиси                                                                                          Тўракулов З.К.

  • Shrift hajmi
  • Katta A
  • O‘rta A
  • O`chirish
  • Saqlash
  • A
  • A
  • A
  • O`chirish
  • Saqlash