К вниманию акционеров АКБ «Универсал Банк»!

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

Акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк”

акциядорлари диққатига!

 

АТБ “Универсал банк” акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2022 йил 23 июнь куни соат 11:00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1.         Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2.         Банк Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

3.         Банк Бошқарувининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4.         Банкнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5.         Банк ташқи аудиторининг 2021 йил якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

6.         Банк Тафтиш комиссиясининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

7.         Банкнинг миноритар акциядорлари қўмитаси ҳисоботини тасдиқлаш.

8.         Банкнинг 2021 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш.

9.         Тафтиш комиссияси таркибини сайлаш.

10.       Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

11.       Банк Кузатув кенгаши таркибини сайлаш.

12.       Банк Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

13.       Банк Кузатув кенгаши томонидан тайинланган банк Бошқарув раисини тасдиқлаш.

14.       Банкнинг миноритар акциядорлари қўмитаси аъзоларини сайлаш.

15.       “АТБ “Универсал банк”нинг 2022-2024 йиллар учун ривожланиш Стратегияси”ни тасдиқлаш.

16.       Банк томонидан ҳомийлик ёки беғараз ёрдам кўрсатиш шартларини белгилаш ҳамда ушбу масалалар юзасидан қарор қабул қилиш ҳуқуқини банк Кузатув кенгашига бериш.

17.       Банкнинг умидсиз активларини ҳисобдан чиқариш.

18.       Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш.

19.       Банк уставига ўзгартиришлар киритиш.

20.       “Акциядорларнинг умумий йиғилиш тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

21.       “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

22.       “Банк бошқаруви тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

 

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун банк акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 30 май.

 Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2021 йил 17 июнь.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига доир материаллар билан қуйидаги манзилда танишиб чиқиш мумкин: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчаси.

Йиғилишда қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш вақти: 2022 йил 23 июнь, соат 10:00 дан 10:55 гача.

Акциядорлардан йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорлар вакилларидан эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Маълумот учун телефон: (+99878) 229-82-29 ички рақам 1020.

Ҳурмат билан,

Банк Кузатув кенгаши ва Бошқаруви.

 


+998 (71) 200-11-10

Call center